Тоғутга куфр келтиришсиз иймон бўладими?

Тоғутга куфр келтиришсиз иймон бўладими?

بسم الله الرحمن الرحيم

«Динда мажбур қилиш йўқ. Ҳақ залолатдан ажраб бўлди. Ким тоғутга куфр келтириб ва Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат у ҳеч узулмайдиган мустаҳкам арқонни (ислом, тавҳидни) маҳкам тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». (Бақара: 256)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғут, соҳта илоҳлар) кофир бўлса, унинг моли ва жони ҳаромдир, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир». (Саҳиҳул Муслим, Иймон Китоби)

Имом Қуртубий ушбу оятнинг тафсирида айтади: «Аллоҳ таъоло мустаҳкам арқонни маҳкам ушлашлик учун ушбу оят билан икки шартни шарт қилди: Тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтириш. Мустаҳкам арқоннинг маъноси эса: Мужоҳид буни иймон деган. Суддий бу ислом деган. Ибн Аббос, Саид ибн Жубайр ва Зоҳҳок эса бу Лаа илааҳа иллаллоҳдир дейишган. Бу барча тафсирлар бир бирига зид эмас ва барчаси бир маънони ифодалайди». (Тафсирул Қуртубий)

Имом Бағовий айтади: «Ким тоғутга куфр келтирса..» яъни тоғут бу шайтондир. Баъзилар тоғут бу Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинадиган нарсадир дейишган. «..ва Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат у мустаҳкам арқонни маҳкам тутибди», яъни мустаҳкам, пуҳта, ҳеч узулмайдиган динни маҳкам тутибди. (Тафсир Бағовий)

Имом Шинқитий айтади: Аллоҳ таъоло айтади: «Албатта Биз ҳар бир умматга Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг деб (ваҳий билан) пайғамбар юборганмиз». (Наҳл: 36) Ушбу оят шунга далолат қиладики, Аллоҳнинг ҳузурида ибодат қабул бўлиш шартларидан бириси, бу тоғутларга ва ботил илоҳларга куфр келтиришдир. Ушбу ҳолат қуйидаги оятда келади: «Ким тоғутга куфр келтириб Аллоҳга иймон келтирса, дарҳақиқат у ҳеч узулмайдиган мустаҳкам арқонни маҳкам тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». (Бақара: 256) Ва бошқа оятлар. (Азвауъл Баён)

Имом Ибн Касир айтади: «Ким тоғутга куфр келтирса» яъни ким буд санамларга ва шайтон ибодат қилишга чақирадиган барча нарсага куфр келтирса «ва Аллоҳга иймон келтирса» яъни ким Аллоҳни барча нарсада яккаласа ва лаа илааҳа иллаллоҳ деб шаҳодат берса «у ҳеч узулмайдиган мустаҳкам арқонни маҳкам тутибди» яъни у ҳаққа боғланиб, ҳақ йўлда бўлибди. Умар ибн Ҳаттоб тоғут бу шайтон деганлар. Бу яхши тафсир, зеро шайтон барча залолатнинг манбайидир жумладан буд санамларга ибодат қилиш, улардан мадад сўраш, уларнинг ҳукмларини ҳакам қилишлик ва бошқа. Мужоҳид мустаҳкам арқонни бу иймондир деган. Суддий бу ислом деган. Саид ибн Жубайр ва Зоҳҳок мустаҳкам арқон бу лаа илааҳа иллаллоҳдир дейишган. Ушбу тафсирларнинг барчаси саҳиҳ ва бир бирига зид эмас». (Тафсир Ибн Касир)

Имом Тобарий айтади: «Умар ибн Ҳаттоб, Мужоҳид, Шаъбий, Зоҳҳок, Қатода, Суддий ва бошқалар тоғут бу шайтондир дейишган. Абул Олия ва Муҳаммад эса тоғут бу коҳиндир дейишган. Саид ибн Жубайр, Ибн Журайж ва Жобир ибн Абдуллоҳ тоғут бу фолбин ва цехргар дейишган. Тоғут сўзининг энг саҳиҳ ва умумий маъноси эса қуйидагича: Аллоҳдан бошқасига, (бирор кишига) ибодат қилинганда, у шу билан бирга буни ўзидан инкор қилмаса ёки Аллоҳ унга белгилаб қўйган чегарадан чиқиб, ҳаддидан ошиб ўзига бошқаларни ўзига ибодат қилишга мажбурласа, бас у тоғутдир. Бу инсон, шайтон, буд ёки ҳар қандай мавжудот бўлиши мумкин. Шунда оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: «Ким Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган илоҳларга куфр келтирса ва фақатгина Аллоҳни ибодат қилинадиган Робб ва Илоҳ деб иқрор бўлса, у унинг ёрдамида жаҳаннам оташидан нажот топадиган ҳеч узулмайдиган мустаҳкам арқонни маҳкам тутибди». «Аллоҳ эшитгувчи» яъни ким барча тоғутларга, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган барча нарсаларга куфр келтирганини ва ёлғиз Аллоҳга иймон келтирганини айтаётганларнинг даъволарини Аллоҳ таъоло эшитувчидир. «Билувчи» яъни ушбу сўзларнинг бошқа одамларга айтаётган одамнинг қанчалик холис, содиқ эканини Аллоҳ таъоло билувчидир. Аллоҳ қалбларда рўй бераётган жуда ҳам кичик нарсаларнинг тафсилотларини ҳам билувчидир. Ундан ҳеч нима махфий қолмайди ва Қиёмат куни У қалбларда махфий тутиб беркитилинган нарсаларга жавобгар қилади ва шунинг натижасида У жазолайди ёки мукофотлайди». (Тафсир Тобарий)

Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: «Шуни билгинки, инсон токи тоғутга кофир бўлмагунига қадар, Аллоҳга иймон келтирган бўлмайди. Бунга Аллоҳнинг ушбу сўзи далил: «Ким тоғутга куфр келтириб ва Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ у узилмайдиган мустаҳкам тутқични маҳкам тутибди. Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир». (Бақара: 256) Ҳақ йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динидир. Залолат Абу Жаҳл динидир (ширкдир). Мустаҳкам тутқич эса лаа илааҳа илла Аллоҳ деб гувоҳлик беришдир». (Дурорус Саннийя)

Қаранглар, ушбу оятнинг маъноси жуда ҳам очиқ ва ифодаси аниқдир. Муфассирлар одам мустаҳкам арқонни ушлаши учун, яъни исломга кириши учун, ушбу оят маълум шартни қўйганига иттифоқ қилганлар. Бу шарт тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтиришдир. Маълумки шартнинг бузилиши, ўзи биланушбу шартга асосланган ҳолатнинг бузилишини олиб келади. Икки бир бирига зид, ҳудди тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳга иймон келтириш каби нарсалар, ҳеч бир қалбда жамланиши мумкин эмасдир. Агар қалбда бириси мавжуд бўлса, албатта у бошқасини даф қилади. Зеро Аллоҳ таъоло айтадики: «Аллоҳ бирор кишига икки қалб қилган эмас». (Аҳзоб: 4) Шу сабабли ҳам муайян инсон бир вақтнинг ўзида икки даъво соҳиби: Ар Роҳманнинг қули ва тоғутнинг қули бўла олмайди. Ҳудди шунингдек, «Аллоҳнинг яккалаётган мушрик», «Аллоҳга таслим бўлган мушрик» каби сўзлар ҳам бўлиши мумкин эмас.

Тоғут таърифи.

Тоғут луғатда «тоғо» туғён – ҳаддидан ошиш, чегарадан чиқиш, деган маънони билдиради.

Аллоҳ айтади: «Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз». (Ҳааққоҳ: 11)

Яъни қачонки сув ошиб, ўзининг чегарасидан тошиб чиқиб кетганда. Бу оятда ҳам «тоғо» калимаси, чегарасидан ошиб кетиш, чиқиб кетиш маъносида ишлатилган.

Аллоҳ таъоло айтади: «(Эй Мусо) сен Фиръавнни олдига боргин, чунки у (куфри билан) туғёнга кетди (яъни ҳаддидан ошиб, чегарадан чиқиб тоғут бўлиб кетди)». (Назият)

Уламолар бу тоғут калимасининг ва унинг ўзаги бўлган тоғо калимасини йўлдан озган, ҳаддидан ошган, исён қилган, чегарадан чиққан, туғёнга кетган ва шунга ўхшаш сўзлар билан шарҳлашган.

Умар ибн Ҳаттоб розиллоҳу анҳу айтганларки: «Тоғут бу шайтондир».

Жобир ибн Абдуллоҳ розиаллоҳу анҳу айтганларки: «Тоғутлар булар шайтон уларнинг ичига кириб олган фолбинлардир».

Ал Жавҳарий айтганки: «Тоғут бу коҳин ва шайтон ва ҳар қандай залолат пешвосидир».

Ибн Манзур айтганки: «Тоғут бу Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган барча нарса ва ҳар бир залолат пешвоси ҳам тоғутдир».

Имом Қуртубий ушбу: «Албатта Биз ҳар бир умматга Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг деб (ваҳий билан) пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36) оятининг тафсирида айтади: «Яъни Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган ҳар қандай нарсалардан четланиш ҳудди шайтон, коҳин, буд ва залолатга чақирадиган ҳар қандай кишиларни». (Аҳкамул Қуръан, 10/103)

Муқотил айтади: «Тоғут бу Каъб ибн Ашраф ва Ҳуяй ибн Аҳтабдир ва шунингдек қолган залолат пешволари». (Тафсир, 1/446)

Каъб ибн Ашраф Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмагани учун ҳам, Аллоҳ таъоло уни Ўз Китобида очиқ лафз билан тоғут деб номлаган эди.

Аллоҳ таъоло айтади: «Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўрашни истайдилар. Ҳолбуки, унга тоғутга куфр келтиришга буюрилганлар. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди». (Нисо: 60)

Бу оятнинг тафсирида Абу Солиҳ, Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Бир мунофиқ билан яҳудий ўртасида келишмовчилик чиқди. Яҳудий: Муҳаммаднинг олдига борамиз деди. Мунофиқ: Каъб ибн Ашрафга борамиз деди. Тоғутдан мурод бу ерда Каъб ибн Ашрафдир. (Яъни у Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қимагани учун ҳам, уни Аллоҳ таъоло очиқ лафз билан тоғут деб номлади) Яҳудий росулуллоҳга боришга оёқ тираб олгач, мунофиқ ҳам ноилож рози бўлади. Росулуллоҳ яҳудийнинг фойдасига ҳукм чиқарадилар. Улар росулуллоҳ ҳузурларидан чиққач, мунофиқ яҳудийни ушлаб олиб, Умар ибн Ҳаттобга борамиз деб туриб олади. Кейин боришади. Яҳудий айтади, биз жанжаллашиб росулуллоҳга боргандик, у киши мени фойда ҳукм қилди. Бу эса рози бўлмай сенинг олдинга келишга мажбурлаб осилиб олди, шунинг учун ҳам сендан ҳукм сўраб келдик, деди яҳудий. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу мунофиққа шундай бўлдими деб сорадилар. Мунофиқ ҳа деди. Умар ибн Ҳаттоб мен чиққунимча кутиб туринглар деб уйига кириб, қиличини яшириб чиқди ва мунофиқни чопиб ташлади, кейин эса Аллоҳ ва росулининг ҳукмига рози бўлмаган кишига ана шундай ҳукм қиламан деди. Яҳудий қочиб кетади. Шунда шу оят нозил бўлди». (Тафсир Қуртубий)

Бошқа ривоятда Икрима Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Абу Бурда Асламий яҳудийлар орасида ҳукм қиладиган руҳоний эди. Исломни (зоҳиридан) қабул қилган, айрим кишилар ҳам унга ҳукм сўраб боришганда, Аллоҳ таъоло бу оятни нозил қилди дейди». (Яъни ана ўша руҳоний Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмагани учун ҳам, Аллоҳ уни оятда тоғут деди)

Қатода роҳимаҳуллоҳ айтадики: «Бу оят ансорлардан Қайс исмли киши ва бир яҳудий ҳақида нозил бўлган. Улар бир муаммо ҳусусида баҳслашиб қолишди ва ораларида ҳукм қилиши учун росулуллоҳни эмас, мадинадаги бир коҳинни олдига боришди. (Яъни коҳинни Аллоҳ таоло тоғут деди, негаки у Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмас эди) Шунда Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари учун айблади. Яҳудий мусулмонни росулуллоҳга ҳукм сўраб боришга чақирган эди. У росулуллоҳни адолат қилишларини билар эди. Ансорий эса мусулмон бўла туриб, бундан бош тортди ва яҳудийни ҳукм қилиши учун коҳинга (тоғутга) боришга чақирди. Шунда Аллоҳ таъоло ушбу оятни нозил қилиб, ўзини мусулмонман деб даъво қилганни ҳам яҳудийни ҳам айблади».

Имом Шаъбий айтадики: «Бир мунофиқ билан яҳудий ўртасида келишмовчилик чиқди. Яҳудий мунофиқни росулуллоҳ ҳузурларига боришга чақирди. У росулуллоҳни пора олмасликларини билар эди. Мунофиқ эса яҳудийни ҳокимларига боришга чақирди. Чунки, уларнинф пора олишини билар эди. Охири икковлари Жуҳайна қабийласидаги бир коҳинни олдига боришди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди». (У коҳинлар ўзларининг ширкий ҳукмлари билан ҳукм қилишар эди, шунинг учун ҳам Аллоҳ уларни тоғут деган эди)

Мужоҳид айтадики: «Тоғут бу унга ҳукм сўраб мурожаат қилинадиган инсон шаклидаги шайтондир ва у одамларнинг ишида Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмайди».

Саид ибн Жубайр ва Абу Олия айтишганки: «Тоғут бу коҳиндир».

Ал Алусий айтадики: «Тоғут деб барча ботил ибодат қилинадиган нарсаларга айтилади ва фақатгина бунга чекланиб қолинмайди». (Руҳул Маъани, 5/55)

Ибнул Жавзий айтадики: «Тоғут бу туғён сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси чегарадан ошиш ва ундан чиқишдир. Шавканий ҳам шунга ўхшаш таърифни Фатҳул Қодирда берган».

Қутайба айтадики: «Ҳар бир ибодат қилинадиган тош бўлсин, сурат бўлсин ёки шайтон бўлсин у тоғутдир».

Имом Молик айтганки: «Тоғут бу Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган барча нарсадир Шунингдек жибт ва тоғут ушбу икки ном Аллоҳдан бошқа ибодат воситасида барча улуғланадиган, итоат қилинадиган ва ҳузурида бўйин эгиб туриладиган тош, шайтон ёки одамдир». (Маъана Ал Қуръан, 5/132)

Яна дейдики: «Тоғут бу Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаю кимсалардир. Ва бу ўзига масалан буд, тош, қабр, дарахт каби жонсиз нарсаларни қамраб олган умумий маънодир. Ушбу маъно шунингдек шайтон, ғайбни билишни даъво қилувчи фолбин, коҳинлар ва ўзига ибодат қилинса, ундан розий бўладиганларга ва Аллоҳ билан бирга ҳукм чиқаришга ҳаққим бор деб ўйлайдиганларга ҳам тегишликдир. Буларнинг барчаси ҳар бир мусулмон улардан ва уларга ибодат қиладиганлардан четланиши шарт бўлган тогутлардир».

Воҳидий айтадики: «Жамийки аҳи луғатлар айтишганки, тоғут бу Аллоҳдан бошқага ибодат қилинган барча нарсадир». (Дурорус Саннийя, 2/300)

Имом ибн Касир айтадики: «Тоғут бу Аллоҳдан бошқага ибодат қилинадиган нарса ёки кимсадир, яъни бу шайтон, жинлар, буд санамлар, тошлар, қуёш, юлдузлар, фаришталар ва уларга ибодат қилиниб, илоҳ даражасига кўтариб қўйилган одамлар бўлиши ҳам мумкиндир. Ҳудди уларга ибодат қилиб ва уларга кўр кўрона эргашиладиган сўфийларнинг пирлари, солиҳлар, тирик ёки ўликлар, раҳбарлар, ҳукмдорлар кабилар мисол бўлади. Шунингдек ботил ҳукм чиқарадиган яъни Қуръон ва суннат ила ҳукм қилмайдиган қозилар ҳам тоғутнинг маъносидандир». (Тафсир Ибн Касир)

Имом Ибн Жарир Тобарий айтади: «Тоғут борасида барча фикрларнинг ичидаги энг саҳиҳ фикр бу Аллоҳдан бошқасига, (бирор кишига) ибодат қилинганда, у шу билан бирга буни ўзидан инкор қилмаса ёки Аллоҳ унга белгилаб қўйган чегарадан чиқиб, ҳаддидан ошиб ўзига бошқаларни ўзига итоат қилишига мажбурласа, бас у тоғутдир. Бу ибодат қилинаётганлар одам ёки шайтон ёки тошдан ясалган санам бўлиши ҳам мумкиндир».(Жамиъул Баён фий Таъвил Қуръан, 3/19)

Имом Салабий айтадики: «Тоғут сўзининг маъноси борасида турли хил фикрлар мавжуд. Умар ибн Ҳаттоб ва бошқалар уни шайтон дейишган. Яна бир нақлда уни коҳин дейишган. Яна бир нақлда ғайбни билишни да»во қилган фолбин дейишган. Яна бир нақлда буд санамлар дейишган. Ва баъзи уламолар Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳамма нарса тоғут дейишган. Ушбу сўз билан, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинадиган ва бу ўзига қилинган ибодатга рози бўлган масалан Фиръавн ва Намруд каби барча кишиларни тоғутдир деб тўғри айтишган. Аммо, кимки ўзига ибодат қилинишга рози бўлмаса ва у буни хоҳламаса, у ҳолда ана ўша ибодат қилаётган кишиларни ўзларига нисбатан улар тоғут бўлади». (Жамиъул Баён фий Таъвил Қуръан, 1/203)

Яъни ана ўша кишиларнинг шахсан ўзи у солиҳларни, авлиёларни пайгамбарларни, шайхларни ўзи ибодат, итоат эргашадиган қиладиган тоғут қилиб олишган бўлади.

Имом Ибн Таймия айтадики: «Тоғут бу Аллоҳ ва Унинг росулига тоат (итоат) қилишдан бошқа сабабларга кўра улуғланадиган ва фахрланадиган инсон ёки шайтон ёки бут – санамлардан бўлган нарсадир». (Қоида фий Ал Махабба, 1/187)

Яна Ибн Таймия айтадики: «Айнан шунинг учун ҳам, одамлар унинг ёнига ҳукм қилиши учун борадиган Қуръон ва суннат билан ҳукм қилмайдиган ҳар қандай кишини тоғут дейилади». (Мажмуъал Фатава, 20)

Имом Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Абу Батийн айтадики: «Тоғут маъноси: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинадиган барча нарсаларни ва кимсаларни ўз ичига қамраб олган. Булардан: Ботилни зийнатлаб унга даъват этадиган барча залолат пешволари шунингдек Аллоҳ ва Унинг росулининг ҳукмига зид бўлган жоҳилий ҳукмлар билан одамларнинг ўрталарида ҳукм қилиши учун танланган ҳар қандай кишилар ва ғайбни билишни даъво қилувчи фолбин, сехргар- коҳинлар». (Дурорус Саннийя)

Имoм Ибн Қаййим айтадики: «Тоғут бу банданинг қулчилик қилиш чегарасидан чиқишига сабаб бўлган ҳар қандай ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиган кимсаю нарсалардир. Ҳар бир қавмнинг тоғути Аллоҳ ва росулини ҳукмини қўйиб, ҳукм сўраб бориладиган ёки Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган ёки Аллоҳ томонидан ҳужжати бўлмай туриб эргашиладиган ёки Аллоҳга тоат эканини билмайдиган нарсаларида итоат қилинадиган кимсалардир. Мана шундай тоғутларни ва одамларнинг уларга бўлган ҳолатини тафаккур қилсанг, уларнинг кўпчилиги Аллоҳнинг ибодатидан юз ўгириб, тоғутларнинг ибодатига бурилиб кетганини, Аллоҳ ва Унинг росулига ҳукм сўраб боришни қўйиб, тоғутга ҳукм сўраб бораётганини, Аллоҳга итоат қилишни ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни тарк қилиб, тоғутларнинг итоатига киришиб кетганларини кўрасан». (Эъломул Муваққиъийн, 1/50)

Шу жиҳатдан имомлар тоғутни уч қисмга тақсимлаганлар:

1. Ибодатдаги тоғутлар:

Аллоҳ таъоло айтади: Сен: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», деб айт. (Моида: 60)

«Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четланганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар бер». (Зумар: 17)

Итоатдаги ва эргаштирувчи тоғутлар:

«Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутдир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар». (Бақара: 257)

«Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир». (Нисо: 76)

Ҳукмдаги тоғутлар:

«Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўрашни истайдилар. Ҳолбуки, унга тоғутга куфр келтиришга буюрилганлар. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди». (Нисо: 60)

Яъни бирор банда ўзига бошқаларни ибодат қилдирса у тоғутдир, ёки ўзига итоат қилидиришда ўзига Аллоҳ тарафидан белгиланган чегарадан чиқса, ҳаддидан ошса у тоғутдир, ёки ўзига эргаштиришда ҳаддидан ошса у ҳам тоғутдир. Ёки Аллоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилмасдан бошқа тўқима қонунлар билан ҳукм қилса у ҳам тоғутдир.

Имом Муҳаммад Ҳомид Фақий айтадики: «Қонунларнинг ўзи тоғутлардир, уни қўйганлар ҳам тоғутлардир, уни ривожлантирувчилари (унга даъват қилувчилар) ҳам тоғутлардир». (Фатҳул Мажид Шарҳи, 278)

Шайх Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб айтадилар: «Тоғут умумий сўз бўлиб Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ва ўзига ибодат қилинишига рози бўлган, у маъбудми ёки ўзига (одамларни) эргаштирувчи шахсми ёки Аллоҳ ва росулининг тоатидан бошқа тоатда ўзига итоат қилдирувчи шахс бўладими, буларнинг ҳаммаси тоғутдир. Тоғутлар кўп бўлиб, уларнинг катталари (бошлиқлари) бештадир: Биринчиси: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга чақирувчи шайтон. Ҳар қандай ширк ва куфр аслида шайтонга ибодатдир, чунки уни қилган кимса шайтонга итоат қилгани учун ширк ва куфр келтиради. Бунга Аллоҳнинг ушбу сўзи далил: «Мен сизларга: «Эй одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир. Ва Менгагина ибодат қилинглар! Мана шу тўғри йўлдир» деб буюрмаганмидим?!» (Ясин: 60-61) Ҳар қандай тоғутга ибодат, Аллоҳдан ўзгага ибодат бўлгани учун ширк саналади. Шунинг учун ҳар бир мушрик Аллоҳдан бошқа бирдан ортиқ маъбудга ибодат қилувчидир. Ушбу гапнинг тасдиғи Аллоҳ таолонинг мана бу сўзи: «Анави қавмимиз эса Ундан ўзгаларни «илоҳ» қилиб олдилар. Улар ўзлари учун (ўша бутларнинг илоҳ эқани ҳақида) бирон ҳужжат келтирсалар эди. Бас, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!» (Каҳф: 15) «Мен У зотни қўйиб (бошқа илоҳларни) илоҳ қилиб олайми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, уларнинг шафоатлари мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Аллоҳнинг азобидан) қутқара олмаслар». (Ёсин: 23) Аллоҳ талонинг мана бу сўзи ҳақида фикр қил: «Аллоҳ (шундай) бир мисол келтирди: бир киши – қул борки, унинг устида талашувчи шериклар (яъни хожалар) бор. Яна бир киши – қул борки, у бус-бутун ҳолида бир киши – хожаникидир. Иккисининг мисоли баробар бўлурми?! (Йўқ, баробар бўлмас. Худди шунингдек, бир неча «илоҳ»ларга сиғинадиган мушрик билан ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қиладиган мўъмин ҳам баробар бўлмас). Ҳамду-сано (ёлғиз) Аллоҳ учундир. Йўқ, уларнинг кўплари буни билмаслар, (бас, ана шу сабабдан турли «илоҳ»ларга сиғинурлар)». (Зумар 29) Иккинчиси: Аллоҳни қўйиб ўзига ибодат-итоат қилишга чақирган кимса. Учинчиси: Аллоҳни қўйиб, ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса. Бунга Аллоҳнинг ушбу сўзи далил: «Улардан ким: «Мен ундан ўзга илоҳман», деса, бас, ўшани жаҳаннам ила жазолармиз. Золимларни шундай жазолармиз» . (Анбиё: 29) Бу иккисига қуйидагилар киради: Аллоҳ ҳаром қилганни ҳалол қиладиган ва ҳалол қилганни ҳаром қиладиган призидентлар, депутатлар, демократлар, имомлар ва диний идоралар. Сўфийлар ва шийъалар эргашадиган ва муқаддас билиб суртинадиган пирлар, шайхлар. Тўртинчи: Ғайб илмини билишликни даъво қилган одам. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далил: «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирор кимсани огоҳ қилмас. Магар Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар(га билдириши мумкин). Албатта Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўяди» (Жин: 26 27) «Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, Уларни унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни билади. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам билади. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир». (Анъом:59) Бунга қуйидагилар киради: Cехргарлар, фолбинлар, шаманлар, бахшилар, дам соладиганлар, мунажжимлар башорати, карталар билан фол очадиганлар, қўл изларига қараб тақдир айтадиганлар. Бешинчиси: Аллоҳ нозил қилган (шариат)дан бошқаси билан ҳукм қилувчи. Бунга Аллоҳнинг ушбу сўзи далил: «Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўрашни истайдилар. Ҳолбуки, унга тоғутга куфр келтиришга буюрилганлар. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди». (Нисо: 60) «Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир». (Моида: 44) Бунга қуйидагилар киради: Одамлар томонидан ўрнатилган қонунлар билан ҳукм қилувчи ҳокимлар. Урф – одатлар билан ҳукм қилувчи қабила бошлиқлари. Парламент аъзолари. Қонун чиқарувчи палата аъзолари. Одамлар томонидан ўрнатилган қонунлар билан ишлайдиган маҳкамалардаги қозилар. (Дурорус Санния)

Уламолар айтишганки, ҳар нарса тоғут бўлиши мумкин. Раҳбарлар, (соҳта) дин пешволари, инсоннинг аҳли аёли, эри, ота-онаси, бола-чақаси, иши, ҳаттоки пул ва қимматбаҳо тошлар ҳам. Яъни: Инсонни динидан, ибодатидан, Аллоҳга қулчилик қилишдан, тўсадиган ҳар қандай нарса ёки кимса ана шу инсоннинг тоғути бўлиши мумкиндир.

Кейинги пайтларда янги чиққан тоғутлар.

Демократия.

Демократия бу халқ бошқаруви, ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашиши, ҳокимиятнинг бир неча қисмларга бўлиниши, суд-маҳкама ҳокимияти мустақиллиги, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва қонуннинг барча нарсадан устуворлиги демакдир.

Юқорида демократияга берилган таъриф ҳар бири ўз ҳолига куфр саналади. Қуйида баёни келтирилади: «Халқ ҳокимияти» бунинг маъноси қонун чиқариш Аллоҳ таолога эмас, халққа қайтади. Халқ ўзини ўзи танлаган йўл билан бошқаради, ўзи хоҳлаган қонунларни ишлаб чиқаради, хоҳлаганини ҳалол қилади, хоҳлаганини ҳаром қилади. Бу ишни куфрий қонунчилик палатасидаги мушрик халқ сайлаган депутатлар амалга оширади. Қонунчилик палатаси куфрий кенгаш бўлиб, Аллоҳ таолога ва унинг ҳукмига қарши чиқади, Унинг шариатини масхара қилади, қонун чиқаришда, бирон нарсани ҳалол ёки ҳаром қилишда, одамлар ўртасида ҳукм қилишда ўзини Аллоҳга шерик қилади. Аллоҳ таолонинг рубубиятида, улуҳиятида, исм ва сифатларида У билан тортишади.

«Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар
Роббиси — Аллоҳ буюкдир». (Аъроф: 54)

«Огоҳ бўлингизки ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир». (Анъом: 62)

Бирор киши келиб: «мен яратувчиман» деса, уни аксар ўзини исломга нисбатлайдиган кишилар кофир дея олишади. Лекин ҳозирги тоғут ҳукмдорлар: «мен ҳукм ва қонун чиқарувчи ва қўйувчиман» деса ва буни бажарса аксар ўзини исломга нисбатлаган кишилар, уларни тоғут ва кофир эканини айта олишмайди! Ҳолбуки, Аллоҳ таъоло яратишлик ва ҳукм қўйишликни иккисини ҳам бир ҳил Ўзигагина хос феъллардан деди.

«Роббингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хохлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Аллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир». (Қасос: 68)

«Ҳукмни (фақат) Аллоҳ қилади. Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқ» (Раъд: 41)

«Ҳукм (фақат) Унинг (Аллоҳнинг) Ўзигадир ва Унгагина қайтарилурсизлар». (Қасос: 70)

«Бас, ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир». (Ғофир: 12)

«Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир». (Юсуф: 40)

«Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас» (Каҳф: 26)

Етти қироат соҳибларидан бири Ибн Омир қайтариқ лафзи билан ўқиган (маъноси): «Эй пайғамбар, ёки эй мусулмон Унинг ҳукмида ҳеч кимни шерик қилма. (Каҳф: 26) (Азвоъ, 4/82)

«Балки улар учун Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари бордир?! Агар уларга бу дунёда азоб бермаслик қадарда ёзиб қўйилган сўз бўлмаганида, албатта уларнинг ўрталарида ҳукм қилинган бўлур эди. Золим кимсалар учун шак-шубҳасиз
аламли азоб бордир». (Шуро: 21)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ ҳакамдир ва ҳукм қилиш фақат Унинг ҳаққидир». (Абу Довуд ривоят қилган, саҳиҳ ҳадис)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Аллоҳ бандаларига амр қилиш ҳаққиддан бир оз берган, деб ўзича гумон қилса Аллоҳ Ўз Расулларига нозил қилган нарсага куфр келтирган бўлади». (Табарий).

Имом Исҳоқ бин Роҳавайҳ айтдилар: «Мусулмонлар ижмоъ қилганларки, кимда ким Аллоҳ Азза ва Жалла нозил қилган нарсадан бирон нарсани қайтарса, у кимса бу иши билан кофир бўлади, гарчи у Аллоҳ таоло нозил қилган барча нарсани тасдиқласа ҳам». (Ас-соримул Маслул, 1/9)

Имом Абдул Барр айтади: «Кимки Аллоҳ ва унинг Росулини ҳақорат қилса ёки Аллоҳниинг нозил этган ҳукмни қайтарса ёки Аллоҳнинг нозил қилганини тан олиб, пайғамбарлардан бирини ўлдирса, уламолар бундай одамнинг кофирлигига иттифоқ қилганлар». (Ат-Тамҳид, 4/225)

Имом Шинқитий айтдилар: «Қонун чиқариш ва ҳукмларнинг барчаси, хоҳ у шаръий бўлсин, хоҳ кавний – қадарий бўлсин, Аллоҳнинг рубубиятига хос бўлар экан… Аллоҳ буюрган қонунлардан бошқа қонунларга эргашган одам, ўша қонун ишлаб чиқарувчини робб қилиб олибди ва уни Аллоҳга шерик қилибди». (Азвоъул Баён, 7/169)

Яна имом айтадики: «Аллоҳга Унинг ҳукмида шерик келтириш ва Унга ибодатда шерик келтириш иккаласи ҳам бир хил маънодир. Иккаласининг ўртасида мутлақо фарқ йўқ. Аллоҳнинг низомидан бошқа низомга эргашган ва Аллоҳнинг қонунидан бошқа қонунчиликка бўйсунган одам худди санамга ибодат қилиб, бутга сиғинган кабидир. Бу иккаласининг ўртасида, қайси тарафдан бўлмасин, мутлақо фарқ йўқдир. Иккаласи бир хил, иккаласи ҳам Аллоҳга шерик келтирган мушрикдир» (Азваъул Баён, 7/169).

Аббосийлар давлатини тормор қилгандан сўнг, мўғил-татарлар ўзларини Ясақ номли қонунлар тўплами китоби ила мусулмонлар устидан ҳукм юритишни ҳоҳлаганлари учун, имом Ибн Таймия уларни кофирга чиқарган эди.

Уларнинг қонунларидан баъзиларини Ибн Касир Ал-Бидаяту ван-Ниҳая китобида (13-жилд, 28-бетида) шундай зикр қилади: «У китобда (Ясақда) ким зино қилса ўлдирилади, фарқи йўқ, ҳоҳ турмуш қурган бўлсин, ҳоҳ бўйдоқ бўлсин. Кимки, эркак билан жимъо қилса, (лут қавмининг ишидан) ўлдирилади. Ким сеҳр қилса, ўлдирилади. Кимки, жосуслик қилса, ўлдирилади. Кимки, сувга турган ҳолатда бавл қилса, ўлдирилади, ким қасддан ёлғон гапрса, ўлдириларди, ким икки кишини орасига кириб бирини ёнини олса, ўлдириларди. Кимки, таом қабул қилса-ю, лекин кимнидир меҳмон қилмаса, ўлдирилади…. Шундан кейин у шундай дейди: Ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмига зиддир. Кимки шариъатни қўйиб Ислом келишидан олдинги (ботил бўлган, кучини йўқотган) ҳукмларга мурожаат қилса, кофир бўлади. Энди кимки, шариатни четга суриб, Ясаққа ҳукм сўраб мурожаат қилса нима дейиш керак? Ким шу каби ишни қилса, мусулмонларнинг иттифоқи билан кофир бўлибди». (Тафсир Ибн Касир)

Шайх Мухаммад ибн Абдулваҳҳаб айтади: «Еттинчи далил: Мўғул-татарлар тарихидандир, у шундан иборатки, мусулмонлар билан қиладиганини қилиб ва уларнинг юртларини эгаллаб яшай бошладилар ва Ислом дини тўғрисида билимга эга бўлдилар. Уни яхши деб топиб, Исломни қабул қилдилар. Аммо шариъат бўйича ҳукм қилмадилар ва шу билан шариатдан чиққанликларини кўрсатдилар. Лекин шу билан биргаликда бадавийлардан фарқли ўлароқ, икки калима (калимаи шаҳодат)ни айтардилар, намоз ўқирдилар, шундай бўлсада олимлар уларни кофир санадилар ва уларга қарши токи Аллоҳ уларни мусулмонларнинг ерларидан йўқ этмагунларича жиҳод қилдилар». (Дурорус Санния, 12/403)

Имом Ибн Таймия айтади: «Агарда инсон (мусулмон киши) ҳаромлигига иттифоқ бўлган нарсани ҳалол қилса (мумкин деб ҳукм чиқарса) ва ҳалоллигига иттифоқ бўлган нарсани ҳаром қилса (маън қилса), ёки (Аллоҳнинг шариатидан бирор) устида иттифоқ бўлган ҳукмни ўзгартирса, у одам билиттифоқ (ижмоъга асосан) кофир ва муртаддир. Ана шундай одамлар тўғрисида Аллоҳ Моида сураси 44 оятда айтади: Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир». (Моида 44). (Мажмуъ Алфатава 3/267-268)

Яъни ким ҳалолни ҳаром деб (маън қилиб) қонун чиқарса, ёки ҳаромни (мумкн деб) ҳалол қилиб ҳукм чиқарса, бил иттифоқ у одам кофирдир.

«Ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашиши» бу кофир ҳокимга қарши чиқиш ҳукмини бекор қилинишини англатади. Ҳокимиятдаги ўзгариш фақат тинч ширкий сайлов йўли билан амалга оширилади. Сайланган ҳоким энг кофир одам бўлса ҳам, одамлар унга бўйсунишлари ва эргашишлари керак бўлади. Бошқариш ҳуқуқи кўпчилик халққа қайтади, Аллоҳга эмас. Дин ва шариатнинг эса ҳеч қандай ўрни бўлмайди. Уламолар ҳокимият кофирга берилмаслигига ижмоъ қилганлар. Агар мусулмон ҳоким куфр келтирса, унга қарши чиқиш ва уни ҳокимиятдан четлатиш вожиб бўлади.

Ҳофиз ибн Ҳажар айтадилар: «Агарда ҳоким куфрга тушса, албатта ижмоъ билан уни четлатилади ва барча мусулмонга унга қарши чиқиш вожибдир». (Фатхул-Борий 13/123)

«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўъминлар устига йўл бермагай». (Нисо:141)

Кофирни мусулмонларнинг устидан бошлиқ қилиб тайинлаш, у учун мўъминларга қарши йўл очиб беради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар «Ислом олий бўлади, ундан олийси бўлмайди». (Имом Доруқутний, Байҳақий ривоят қилганлар, Имом Бухорий аниқ сийға билан, иснодсиз келтирганлар)

Кофирга ҳокимиятнинг берилиши – куфр калимасининг Ислом калимасидан баланд қўйилишидир.

Бу эса икки томонлама куфрдир:

1. Бошқарув ҳуқуқини, номзод кофир бўлишига қарамай, кўпчилик овози билан унга берилиши томонидан – бу очиқ куфрдир. Чунки ушбу ҳокимиятнинг кофирга берилмаслиги ҳақидаги уммат ижмоъсига мухолифдир.

2. Ҳоким, агар диндан чиқиб, кофир бўлса ҳам, унга қарши чиқиб бўлмаслиги томонидан куфрдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фақат Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган очиқ куфрни кўрсангиз…».

«Бошқарув органларини бирини биридан ажратиш» бундан асл мақсад диннинг давлат, сиёсат ва ички низомдан ажратишдир. Бу – куфр диёрларида ўрнатилган илмонийлик тузумининг асосидир. Бу билан дин таълими ва унинг қадриятларидан қутулиш кўзда тутилган. Тоғутлар мусулмонларнинг диёрларига ҳам бу низомларини олиб кирдилар. Бундан
мақсад – мусулмонларнинг Ислом дини таълимотлари, қадриятлари ва асосларидан узоқлаштириш ва уларни ширк, бутпарастлик, тоғутпарастлик ва жоҳилийят панжаларига улоқтиришдир.

«Суд-маҳкама органининг мустақиллиги» бу куфр давлатлари ва мушрик низомлардаги суд-маҳкамалар бўлиб, у одамлар ва ёки қонунчилик палаталари томонидан ишлаб чиқарилган қонунлар асосида ишлайди. Бу орган куфрда энг ашаддий органлардан бири бўлиб, у Аллоҳ ва Унинг росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши урушади.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ «Аллоҳ нозил қилгандан бошқаси билан ҳукм қилиш боби»да шундай дейди: «Бешинчи: Бу қисми шариатга қаршиликда, унинг ҳукмлари билан тортишишда, Аллоҳ ва Унинг Росулига қаршилик кўрсатишда ҳамда шаръий маҳкамалар билан тенглашишда энг каттаси, умумийси ва кўзга кўринганидир. Унда тайёрлаб бериш, ёрдам кўрсатиш, кузатиш, асослаб бериш, бўлимларга бўлиб бериш, ташкил қилиш, турларга ажратиш ва мажбурлаш каби ишлар билан шаръий маҳкамаларга тенглашиш иддао қилинади… Бундай маҳкамалар кўпгина мусулмонлар диёрларида (ғарбий кофир низомлар томонидан) комил суратда тайёрлаб берилган бўлиб, эшиклари барчага очиқдир. Одамлар унга тўда – тўда бўлиб борадилар. Ҳукм чиқарувчилари Китоб ва суннатга хилоф бўлган қонунлар билан ҳукм қиладилар. Одамларни ўша ҳукмларга бўйсунишга, иқрор бўлишларига мажбур қиладилар. Бундан ҳам катта куфр борми?! «Муҳаммад Аллоҳнинг Росулидир» шаҳодатини бузувчи яна қандай амал бор?!» (Дурорус Санния, 16/216)

«Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш». Шубҳасизки, Аллоҳ таоло бизга энг
одил ва энг гўзал қонунларни шариат қилиб берди. Ҳар бир инсонга ўзи лойиқ бўлган нарсасини берди. Бу ажабланарли иш эмас албатта, ахир У Яратувчи ва яратганларининг барча ишларини Билувчи Зотдир.

Аллоҳ таъоло айтади: «(Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмайдими?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир». (Мулк: 14)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ўзининг дўстлари ва душманлари орасини ажратди. Шунингдек эркак ва аёл ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни ҳам ажратди ва ҳар бирига ўзига муносибини берди. Бу нарса кофирларнинг ҳалқумларига тиқилди. Ислом динининг одамлар билан дин ва ақийда асосида муомаласи уларни безовта қилди. Ҳад-ҳудуд ва жиноятлар бобида шариат келтирган ҳукмларни ёқтирмадилар. Эркак ва аёл ҳуқуқлари борасида Аллоҳ таъоло ўлчаб берган ўлчамларни инкор қилдилар. «Инсон ҳуқуқлари» деган фикрга асос солдилар. Бу йўл билан дин аҳкомларини бузиб кўрсатмоқчи, одамларни ал-вало вал-баро (Аллоҳ йўлида дўстлашиш ва Аллоҳ йўлида душман бўлиш) ақидасидан қайтармоқчи ва уларни шариат аҳкомларидан бездирмоқчи бўлдилар.

«Инсон ҳуқуқлари» дан мақсад: Одамлар билан, диний ва ақидавий асослардан узоқ ҳолда, инсонийлик асосида ва инсон ресурслари сифатида муомала қилиш. Қасос, қўл кесиш, тошбўрон қилиш, дарралаш каби шариат белгилаб берган жазоларни, инсон ҳуқуқлари тушунчасига мухолиф дея, инкор қилиш. Шариат белгилаб берган талоқ, мерос, дия, эваз каби масъалалардаги эркак ва аёл орасидаги фарқларни, «инсонийлик»да тенг бўлганлари туфайли, инкор қилиш. Юқорида зикр қилинганларнинг ҳар бири куфрдир. Чунки улар Қуръонни ёлғонга чиқаради, унинг ҳукмини инкор қилади. Уламолар, ким Қуръондан бирон бир нарсани ёлғонга чиқарса ёки инкор қилса, у одам кофир эканига ижмоъ қилганлар.

Абдуллоҳ Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтадилар: «Кимки Қуръонни бирдона ҳарфини бўлса ҳам куфр инкор қилса, бас, бутун Қуръонга кофир бўлибди». (Абдур-Роззақ, 8/472)

Ибн Таймия айтади: «Кимки росуллар олиб келган нарсани инкор қилса бас кофирдир». (Мажмуъ ал Фатава, 2/79)

Имом Исҳоқ бин Роҳавайҳ айтдилар: «Мусулмонлар ижмоъ қилганларки, кимда ким Аллоҳ Азза ва Жалла нозил қилган нарсадан бирон нарсани қайтарса, у кимса бу иши билан кофир бўлади, гарчи у Аллоҳ таоло нозил қилган барча нарсани тасдиқласа ҳам». (Ас-Соримул Маслул, 1/9)

«Қонун устуворлиги» бу давлат тутган йўлнинг асосий манбаи қонундир, деганидир. Ҳеч кимнинг қонун белгилаган доирадан чиқишга ҳақи йўқ, чунки кофир низом унинг устига ўрнатилган бўлиб, унга мурожаат қилинади, у ҳукм қилади. Шундай қилиб, қонун – қонун чиқарувчи, итоат қилинадиган ва эргашиладиган, ҳукмига буйсуниш вожиб бўлган ҳамда ҳар қандай масъалада унга қайтиш керак бўлган маъбудга айланади. Бу эса тавҳидни ва «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг Росулидир» шаҳодатини бузадиган амалларнинг энг буюгидир. Шунинг учун демократия ўзининг том маъносида – Аллоҳни қўйиб, ибодат қилинадиган тоғут ҳисобланади. Унга куфр келтириш, ундан безор бўлиш, унинг аҳлини кофир санаш ҳамда улардан воз кечиш, уларни душман билиш вожибдир.

Миллатпарастлик.

Миллатпарастлик бу атеистик жоҳилия тарғиботи бўлиб, унинг мақсади Исломга қарши курашиш, унинг аҳком ва таълимотларидан қутулиш, уни миллийлик тушунчасига ўзгартириш, миллийлик сояси остида ҳуқуқлар бирлашишига, миллийлик асосида ал-вало вал-баро ўрнатилишига қаратилгандир. Миллийлик тарафдорлари Ислом динига даъватни миллатчиларнинг орзу-умидлари амалга ошишига халақит берадиган нуқсон деб биладилар. Уларнинг назарида, Дин бу – эскилик сарқити бўлиб, давлатдан ажратилиши керак.

Миллатпарастлар, «миллийлик» нубувват (пайғамбарлик)ни ўрнини боса олувчи бадал бўлишига ва мана шу «миллийлик» деб аталмиш нубувват йўлида одамлар ўзларидаги бор-йўқларини фидо қилишлари лозим бўлган нарсага айланишига ҳаракат қиладилар. Улар миллийликка бўлган иймон ҳар қандай алоқалардан кучли бўлишини хоҳлайдилар. Улар миллийликни Аллоҳ таъолога бўлган иймон билан тарозининг иккинчи палласига қўйганлар. Улар учун миллийлик ҳар бир араб ёки бошқа миллат вакилининг диёнати бўлиши керак. Миллатпарастлик ақидаси вакилларининг фикрлари шоирларининг қуйидаги байтида ўз аксини топади (маъноси):

Менга бир байрам берингларки, Арабларни бир уммат қилсин, Ва жуссам билан бароҳимлар дини устидан юринглар.

Баъзи араб миллийлиги мутафаккирлари айтадилар: «Агар ҳар бир асрнинг муқаддас нубуввати бўладиган бўлса, Араб миллийлиги мана шу асрнинг нубувватидир!»

Улардан яна бири айтади: «Эй мусулмонлар, эй носоролар!!! Сизнинг динингиз арабийлик динидир, ундан бошқаси эмас…». Мана шулар сенга аниқ бўлган бўлса, демак сен миллатпарастлик – диндан устун қўйилган тоғутлардан бири эканлигини, унга куфр келтиришинг, ундан безор бўлишинг, унинг аҳлини кофир деб билиб, улардан юз ўгириб, уларни душман деб билишинг вожибдир.

Ватанпарастлик.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни ўзи туғилиб ўсган юртига муҳаббатли қилиб яратган. Ватанга муҳаббат одамзод фитратида, динга алоқаси бўлмаган, оддий, табиий бир туйғу бўлиши мумкин холос. Ислом давлати парчаланиб кетганидан сўнг, дин душманлари Ислом диёрларини кичкина давлатчаларга бўлиб ташладилар ва унинг ҳар бир бўлагига сунъий ҳудудлар чизиб бериб, байроқларини ҳам ўрнатиб бердилар. Сўнгра кофирлар ва уларнинг вакиллари бўлмиш тоғут итлари одамларнинш қалбида ўша байроқни ва ватанни улуғлаш туйғусини ўрнашишини жуда хоҳладилар ва бунга эришдилар. Инсонларнинг қалбидаги исломий биродарлик бирлигини олиб ташлаш, уларни динларидан, ундаги ал-вало вал-баро ақидасидан юз ўгириб, ватан муқаддаслиги, унинг йўлида дўстлашиб, унинг йўлида душманлашиш ақидасига эътиқод қилишлари учун ҳаракат қилдилар. Ватан йўлида зафар қозониш, одамларни диний бирлиги нуқтаи назаридан эмас, балки ватан бирлиги жиҳатидан ажратиш (ватандошинг дин душмани бўлса ҳам, у сен учун дининг ва ақиданг бир бўлган Исломдаги биродарингдан устун туриши), Ислом асослари, исломий ахлоқ, шариат бошқарувидан қутулиш, куфр ва муртадликка, сўз эркинлигига, дин танлаш (виждон) эркинлигига йўл очиб бериш ва айни вақтда Ватан бирлигини сақлаб туриш ва уни ягона шахс ёки низомнинг қўлида қолиб кетмаслиги мана шулар ватанийликнинг асослари ва тамойилларидир.

Ватанпарварлик шиорлари остида ҳокимнинг, низомнинг, миллий байроқнинг ҳаққи Аллоҳ ва Унинг росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққидан устун туради. Агар кимки кофир бўлса ёки динни ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкса – у одам уларда жиноятчи ҳисобланмайди. Унинг бу қилмиши «виждон эркинлиги» доирасига киради.

Ватанпарварларнинг бир машҳур мақолида айтилганидек «Дин – Аллоҳ учун, Ватан – ҳамма учун». Аммо ким ҳокимни сўкса ёки тузумга қарши чиқса, байроқни хорласа, албатта, у одам жиноятчи саналиб, жазога лойиқ бўлади. Ватанпарварлик юқоридаги нуқтаи назардан қаралса, улуғланадиган, муқаддаслаштирилган тоғутга айлантирилганлиги, ал-вало вал-баро ақидаси ҳам унинг устига қурилгани маълум бўлади. Шунинг учун, куфрий эътиқодга айланган ватанпарастликка куфр келтириш, ундан ва унинг аҳлидан безор бўлиш, уларни кофир деб билиш вожибдир.

Тоғутларга куфр келтириш сифати.

Унга куфр келтириш: Бу эса Аллоҳдан ўзгага қилинадиган ибодатни ва куфрий дин ва мазҳабларни ботил деб эътиқод қилиш билан бўлади. Уни тарк қилиш: Ундан ва унинг аҳлидан безор бўлиш. Улардан нафратланиш. Тоғут аҳли мушрикларни кофир деб билиш: яъни тоғутларга ибодат қилган ёки иймон келтирганни кофир деб эътиқод қилиш ҳамда уларни кофир деб билишингни ва душманлигингни имкон қадар уларга билдириш. Уларга душманлик қилиш. Буларга далил:

1. Аллоҳдан бошқасига ибодатни, ширкни ботил деб эътиқод қилишлик. Бунга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи далилдир:

«Сиздан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: Албатта, Мендан ўзга ибодатга ҳақли Илоҳ йўқ. Бас, Менгагина ибодат қилинг, деб ваҳий қилганмиз». (Анбиё)

2. Тоғутларга ибодат қилишни тарк қилишлик. Бунга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи далилдир:

«Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четланганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор». (Зумар: 17)

3. Тоғутларга нафрат қилишлик. Бунга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи далилдир:

«Энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар». (Мумтаҳана: 4)

4. Тоғутларни ва уларнинг аҳлини (мушрик ва кофирларни) такфир қилишлик. Бунга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи далилдир:

«Айт: Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз. Ва мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассизлар. Сизларга ўз динингиз, менга ўз диним». (Кафирун)

5. Тоғутларга имкон қадар адоват қилишлик. Бунга Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи далилдир:

«Сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар». (Мумтаҳана: 4)

Бу Аллоҳ таъоло бизларга ҳабарини берган гўзал ўрнакдир:

«Ҳақиқатда сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган биродарларида гўзал ўрнак бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига дедилар: Дарҳақиқат, бизлар сиз (мушриклардан) ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалардан (тоғутлардан) безормиз. Бизлар сизларга куфр келтирдик. Энди сизлар билан бизнинг ўртамизда абадий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмагунингизга қадар».(Мумтаҳана: 4)

Аҳли тавҳидларнинг амалий тоғутга кофир бўлиш сурати.

Аллоҳ ғор эгаларини раҳмат қилсин, қуйидаги Каҳф сурасининг оятларида қай йўсинда йўл тутганларини Аллоҳ таъоло бизларга баён қилган.

«Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф)

Улар Аллоҳдан бошқага ибодатни ботил деб санадилар ва уни тарк этдилар ва Аллоҳни ёлғиз ибодат қилинадиган Маъбуд деб эътиқод қилдилар:

«Қачонки турдилар ва: Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўламиз – дедилар». (Каҳф)

Сўнгра улар қавмларини, уларни динларини ва ширкларини инкор қилдилар.

«Анави қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор».
(Қаҳф)

Бағовий тафсирида келади: «Анави қавмимиз» яъни шаҳар аҳолиси, «Ундан ўзга илоҳлар тутдилар» яъни Аллоҳдан бошқа илоҳлар яъни ибодат қилинаётган санамлар, «Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?!» яъни қилаётган ибодатларига очиқ ойдин далиллар, «Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор» яъни Аллоҳнинг шериги ва фарзанди бор деб иддао қилишдан кўра золимроқ ким бор. (Тафсир Бағовий)

Сўнгра, уларни ҳажр қилдилар (ёлғиз қолдирдилар) ва улардан четландилар.

«Модомики улардан (мушриклардан) ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан (тоғутдан) четланмоқчи бўлсангиз, ғордан жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур, дедилар». (Қаҳф)

Ва улардан яшириндилар.

«Шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин» (Каҳф)

Ва улар қавмларини кофир деб билдилар.

«Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига (кофирликка) қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди». (Каҳф)

Бағовий тафсирида келади: «Чунки, агар улар сизни қўлга олсалар» яъни (беркинган) жойингизни билиб қолсалар. «Тошбўрон қиладилар» – Ибн Жарийж айтади: «Ҳақорат қиладилар, азият берадилар» яна айтилади: «ўлдирадилар» ва яна дейилади: «тошбўрон қилиб ўлдирадилар ва у энг жирканч қатлдир» ва яна айтилади: «урадилар» «Ёки ўз миллатларига қайтарурлар» – яъни куфрга қайтарурлар. «Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз» – яъни агарда қайтсангизлар. (Тафсир Бағовий)

Тафсирут Тобарийда келади: «Агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар» сўзларнинг таъвилида шундай дейди: «Бу ерда улар император Дакиянус ва унинг атболарини назарда тутяптилар ва айтадилар: «Агарда император Дакиянус ва унинг атболари маконингизни билиб қолиб, сизларни қўлга олсалар, ножўя сўзлар билан «тошбўрон қиладилар». Ҳудди Ибн Жарийж айтганидек: «Чунки агар улар сизни қўлга олсалар «тошбўрон қиладилар» яъни сўзлар билан ҳақорат қиладилар, азият етказадилар. «Ёки ўз миллатларига қайтарадилар» яъни сизларни ўз динларига қайтарадилар ва санамларга ибодат қиладиган кофир бўласизлар. «Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз» яъни нажотдан мурод, жаннатларда абадий қолмоқ, шундай экан агарда уларнинг миллатига-динига ҳаётингиз мобайнида қайтсангизлар «зинҳор ва абадий нажот топмассиз». (Тафсир Ат Тобарий)

Тоғутларга куфр келтирган кишиларга хушхабар.

«Урватул Вусқо» яъни мустаҳкам тутқични маҳкам тутиб олган бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: «Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични маҳкам тутибди». (Бақара: 256)

Мустаҳкам тутқич – Тавҳид, ислом, иймондир.

Аллоҳ таъоло тоғутга ибодат қилишдан четланганларга хуш хабар берган:

«Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар бер». (Зумар: 17)

Тоғутга куфр келтирган кишиларнинг жони ва моли харомдир.

Абу Молик Ашжаий у отасидан ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғут, соҳта илоҳларга) кофир бўлса, унинг моли ва жони ҳаром, ҳисоби эса Аллоҳга ҳаволадир дедилар». (Саҳиҳул Муслим, Иймон Китоби)

Тоғутга куфр келтирган кишиларнинг вафот этганидан сўнг борадиган жойи Аллоҳнинг изни билан жаннатдир.

Имом Ибн Касир айтади: Бағандий Абу Саиддан, у Абу Муовиядан, у Ҳишомдан, у отасидан, у Оиша розиаллоҳу анҳодан, айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен жаннатга кирганимда Зайд ибн Амр ибн Нуфайлни кўрдим – дедилар». (Ал Бидая ван Ниҳая 3/327)

Зайд Ибн Амр Нуфайл тоғутлар ва уларнинг аҳлига куфр келтириб вафот этган эди.

Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо айтади: «Мен Зайд ибн Амр ибн Нуфайлни орқаси билан Каъбага суянган ҳолда: «Эй Қурайш аҳли, Аллоҳга қасамки мендан бошқа сизлардан бирортангиз Иброҳим (алайҳиссалом) динида эмасдир», деганини кўрдим». (Фатҳул Борий, шарх Саҳиҳул Бухорий, 3616)

Эй қавмим, тоғутга ва унга ибодат қиладиган кишиларга ва Аллоҳни қўйиб тоғутдан ҳукм сўраб маҳкамасига борадиган кишиларга куфр келтиринг фақатгина ягона ва шериги йўқ бўлган Аллоҳ таъологагина иймон келтиринг, Уни Ўзинигина яратувчи, ҳукм чиқарувчи, хукм қўювчи, фақат Уни Ўзигина ибодатга лойиқ деб билинг.

Зотан, шу учунгина яралдик ва шу учунгина росуллар юборилди.

«Жин ва инсон тоифасини фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим». (Зарийат)

Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу оят тафсирида: «Яъни тавҳид учунгина яратди» деб тафсир қилганлар.

«Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг, деб Росуллар юборганмиз». (Наҳл)

«Сиздан илгари юборган ҳар бир Росулларга: Албатта, Мендан ўзга ибодатга лойиқ Илоҳ йўқ. Бас, Менгагина ибодат қилинг, деб ваҳий қилганмиз». (Анбиё)

Шайх Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: «Тоғутга куфр келтиришнинг маъноси: Аллоҳдан ўзга эътиқод қилинадиган барча нарсадан безор бўлишинг, хоҳ у жин ё инслн ё дарахт ё тош ё бошқа нарса бўлсин, уни кофир ва адашган деб гувоҳлик беришинг, гарчи у отанг ё аканг ё уканг бўлса ҳам ундан нафратланишингдир. Ким агар: «Мен Аллоҳдан бошқасига ибодат қилмайман, лекин хожаларга, қабрларнинг устидаги қуббалар ва шу кабиларга менда монеълик йўқ», деса – у одам «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ» шаҳодатида ёлғончидир. Чунки у тоғутга куфр келтирмади». (Дурорус Санния, 2/122)

Шайх Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аммо, тоғутга кофир бўлиш сифатига келсак: Аллоҳдан бошқасига ибодатни ботил дея эътиқод қилишинг, унга ибодат қилишни тарк этишинг, унга нафрат қилишинг, аҳлини (мушрикларни) такфир қилишинг ва уларга адоват қилишингдир». (Ад-Дурорус-Санния, 1/161)

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ат-Тамимий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳ учун, Аллоҳ учун, эй биродарларим динингизни аслини-асосини маҳкам тутинглар, аввалинию ва охирини, унинг устунию ва пойдеворини бу эса: Лаа илааҳа илла Аллоҳ шаҳодат калимасидир ва унинг маъносини билинглар ва унинг аҳлига муҳаббат қилинглар ва уларни ўзингизга биродар тутинглар, агарчи улар сизларга узоқ бўлсалар ҳам ва тоғутларга кофир бўлинглар ва уларга адоват қилинглар, уларга ва уларни яхши кўрганларга ёки улар учун тортишганларга ёки уларни такфир қилмайдиганларга ёки: «мени улар билан ишим йўқ» ёки: «Аллоҳ менга улар борасида жавобгарлик юкламагандир!», дейдиганларга нафрат қилинглар. Дарҳақиқат, ушбу сўзлар Аллоҳга бўлган ёлғон ва бўҳтондир. Балки, Аллоҳ таъоло улар борасида ушбу нарсаларни унга юклаган ва уларни такфир қилишни ва улардан бароъат қилишни унга фарз қилгандир, агарчи улар уни ака-укалари ва болалари бўлса ҳам. Диннинг аслини-асосини Аллоҳ учун маҳкам тутинглар, шунда Роббингизга ҳеч нимани шерик келтирмаган ҳолда йўлиқишингиз мумкун! Эй Аллоҳ, бизни мусулмон ҳолимизда вафот топдиргин ва солиҳлар билан бирга қил». (Дурорус Сания, 2/119)