«Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳ деса…» ҳадиси шарҳи

«Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳ деса…» ҳадиси шарҳи

بسم الله الرحمن الرحيم

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳ деса ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, унинг моли ва қони ҳаром ва ҳисоби Аллоҳга ҳаволадир. (Имом Муслим ривояти 23, 1 жилд, 53 бет)

Шайхул ислом, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Бу ҳадис Лаа илааҳа илла Аллоҳнинг маъносини энг буюк тафсирларидан биридир. Мазкур ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жон ва молни ҳаром бўлиши учун шаҳодатни қуруқ талаффуз қилишни етарли қилмадилар ва ҳаттоки ушбу калимани маъносини билиб туриб талаффуз қилишни ҳам етарли қилмадилар ва ушбу шаҳодатни тан олганни ҳам етарли қилмадилар, ҳамда инсон Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмасада, лекин жони ва моли қачонки у Аллоҳдан бошқасига ибодат қилинадиган барча нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, ана ушандагина ҳаром бўлади. Агар икки шаҳодат калимасида шубҳа ва иккиланиш бўлса, жони ва моли ҳаром эмасдир. (Китабут Тавҳид, 26)

Китабут тавҳид шарҳи Фатҳул-мажийд китобининг муаллифи, ушбу ҳадис шарҳида шундай дейди: Кимки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик берса ва Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиган нарсаларга (тоғутларга) кофир бўлса, билгинки, бу ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жон ва молни ҳаром бўлишини икки нарсага боғладилар:

1 – Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасини юқоридаги ҳадисларда келтирилган, илм (маъносини билиш) ва яқийн каби шартлар билан талаффуз қилиш.

2 – Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинадиган тоғутларни инкор қилиш. Яъни шаҳодатни шунчаки талаффуз қилиш етарли эмас, уни талаффуз қилиш ва албатта уни ҳаётга татбиқ қилиш шартдир.

Ва мен (Абдураҳмон ибн Ҳасан) айтаман: Ушбу ҳадисда қуйидаги оятни маъноси билдирилган: Кимки тоғутга куфр келтириб ва Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узулмайдиган мустаҳкам арқонни ушлабди. (Бақара: 256) (Фатҳул-мажийд шарх Китабут тавҳид, Абдураҳмон ибн Ҳасан, 111)

Мен (Абдураҳмон ибн Ҳасан) айтаманки: Мазкур ҳадис шуни билдирадики, баъзида инсон Лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасини талаффуз қилади. Аммо, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган тоғутларни инкор қилмайди. Бу ҳолда очиқ оят ва ҳадисларда кўрсатилганидек, унинг жони ва молини ҳаром қиладиган ҳеч нимани амалга оширмаган бўлади. (Фатҳул мажийд, Абдураҳмон ибн Ҳасан, 113)

Шаҳодат калимасининг маъносини, шартларини билмай ва у тақозо қилган нарсаларга амал қилмасдан нутқ қилишни фойдаси борми?

Абдураҳмон ибн Ҳасан айтадилар: Кимки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик берса – яъни бу – ким икки шаҳодат калимасини маъносини билиб талаффуз қилса ва уни зоҳирий ва ботиний шартларини амалий кўрсатса деганидир. Ва бу икки шаҳодат калимасини илмсизлик билан (яъни уни маъноси ва шартларини билмасдан) ва яқийнсиз (комил ишончсиз) амалга оширишнинг иложи йўқ ва уни (икки шаҳодат калимасини) аслига (илмсиз ва яқийнсиз) амал қилиш, албатта имконсиздир. Аллоҳ таъоло айтди: Бас, ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг….(Муҳаммад: 19) (Фатҳул Мажийд)

Шаҳодат калимасини илмсиз ва яқийнсиз ва уни шартларини амалда бажармасдан қуруқ талаффуз қилишга келсак, бунда барча олимлар бил ижмоъ (иттофоқан) бундай шахсга шаҳодат калимасидан фойда йўқлигини айтдилар.

Шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб айтади: Инсон Лаа илааҳа илла Аллоҳнинг маъносини билмай ёки амалда бажармай талаффуз қилса, ёки у тавҳидни билмай туриб, айни пайтда ўзини муваҳҳид деб даъво қилса, аксинча эҳтимол у мадад, таваккул, ховф (қўрқув) ёки қурбонлик, назр ёки шунга ўхшаш ибодатларни ёлғиз Аллоҳга қилмаётган бўлиши мумкин. Бундай шахс, тавҳидни ҳали тушиниб етмаган ва у мушрикдан ўзга ҳеч ким эмасдир! (Тайсир ал Азиз ал Ҳамид фии шарх Китабут Тавҳид Сулайман ибн Абдуллоҳ)

Шунингдек, шайх Сулаймон бин Абдуллоҳ айтади: Унинг: Ким Аллоҳдан ўзга ибодатга хақли илоҳ йўқлигига гувоҳлик берса деган иборасининг маъноси: кимки ушбу сўзни маъносини билиб, унинг зоҳирий ва ботиний шартларини амалда бажариб талаффуз қилса деганидир. Ва буни Аллоҳнинг сўзлари исботлайди: Бас, ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг….(Муҳаммад: 19) ҳамда қуйидаги оят: ..магар ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берганларгина.. (Зуҳруф: 86). Бу сўзларни маъносини билмай ва у тақозо қилган шарт ва талабларини бажармай талаффуз қилишга келсак, бунда барча уламолар бил ижмоъ фойда келтирмаслигини айтадилар. Қурайш куфр сардорлари ва Абу Жаҳлдан кўра Лаа илааҳа илла Аллоҳнинг маъносини озроқ билганлар ҳалок бўлсин! (Тайсирул азизул Ҳамид, 19/51)

Имом Сулаймон Ибн Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб ан-Наждий (Аллоҳ уларни ўз раҳмати билан қамраб олсин) айтади: Олим уёқда турсин бир ақллик киши қандай қилиб у мана бу куфр ишлар билан бирга Лаа илааҳа илла Аллоҳ деб талаффуз қилиш, қандай қилиб инсонга фойда қилади деб ўйлаши мумкин? Улар бу калимани тилларида айтдилар ҳолос. Эътиқод ва амаллари билан ушбу калимага хилоф қилдилар. Қандай энди бир ақллик инсон уларга шуни фойдаси тегади деб ўйлайди? Шак йўқки, агар мушриклардан бирортаси албатта Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир шаҳодатини айтса ва сўзласа, лекин илоҳ ва росул маъноларини билмаса ва намоз ўқиса, рўза тутса, ҳажж қилса, бироқ буларнинг нималигини билмаса, магарам инсонлар қилаётганлигини кўргани учун қилса ва бирор ширк амалини қилмаса ҳам, бас, бунинг исломи йўқлигига бирор киши шубҳа қилмайди. Мағриб фуқоҳоларининг 11 асрдагилари ва ундан олдингилари ҳам ана шундай бўлган ҳар қандай шахсга шу фатвони беришди. Ҳудди, моликийлардан Ад-дуррус-самийн фий шарҳил-муршидил-муъийн китобининг соҳиби зикр қилганидек. Шориҳ айтганки: Бу берган фатволари шу даражада равшанки, равшанликнинг ниҳоят даражасидир. Бунга иккинчи киши ихтилоф қилиши мумкин эмас. (Тайсирул Азизул Ҳамийд, 57)

Моликийларнинг машҳур фақиҳларидан (551-ҳижрийда вафот этган) Аҳмад Ибн Ийсо Ибн Ал-Иқлиший Ал-Андалусий мусулмонларни ичида улғайган ва намоз ўқиган ва рўза тутган, аммо икки шаҳодат калимасини маъносини билмаган киши мусулмон саналадими деб сўралганда, у киши шундай жавоб берди: Кимки мусулмонлар орасида тавҳид калимасини айтиб улғайса ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам гувоҳлик берса ва намоз ўқиса ва рўза тутиб улғайса, фақатгина мазкур калима ўз ичига олган маъноларни ҳақиқий билмаса, ҳудди сизлар зикр қилгандай билмайдиган бўлса, унга тавҳидда бирор насиба берилмайди ва у бирор насиба билан тавҳиддан нажот топмайди ва буни на Исломга ва на иймонга нисбати берилмайди. Балки у ҳалок бўлувчи кофирлар жумласидан бўлади. Ва унинг ҳукми барча аҳкомларда мажуслар ҳукмидек бўлади, магар уни қатл қилишликда қатл килинмайди (яъни жоҳил бўлгани учун). Агарда таълимдан юз ўгирса кейин қатл қилинади.

Ва сўзида давом этиб шундай дейди:

Муржиаларнинг ғулув кетганлари (яъни зиндиқ, кофир муржиалар) булар бидъатчи тоифадан ҳисобланади. Булар шундай мазҳаб (йўл) тутганки, маърифатдан ҳоли бўлиб (яъни калимани маъноси, шартларини билмасдан) туриб шунчаки тавҳид калимасини нутқ қилиш, мазкур калимани ўз ичига олган маъноларни тушунмаса ҳам намоз ўқиса, рўза тутса ва шунчаки калимани нутқ қилиб қўйса, ёки агарчи намоз ўқимасдан ҳам шу калимани нутқ қилиб қўйсагина, ана шу иймонига кифоя қилади ва бу билан сифатланган инсонлар жаннатларга кирадилар дейдилар. Аллоҳнинг Ўзи бундай иғвога кетувчи райлардан ва инсонларни бундай ҳайратга солувчи фитналардан ва жаҳолат ҳайратидан ва бундай ботил билан шуғулланишдан сақласин. Суннатни мустаҳкам тутишликни бизга ризқ қилиб берсин ва тўғри йўлни лозим тутишликни бизга Ўзи насиб этсин. У зот ўзи Карийм ва инъом қилувчи зотдир. (Ал-Миъяр Ал-Муъриб, 2/383)

Хасанул Басрий роҳимаҳуллоҳга айтишди: Одамлар: Кимки лаа илааҳа илла Аллоҳни (қуруқ) нутқ қилса, албатта у жаннатга киради дейишмоқда. Хасанул Басрий айтди: Жаннатга уни нутқ қилиб ва шу билан бирга уни шартларини ва вожиботларини рўёбга чиқарган одамгина киради. (Жамиул-Улум вал-ҳикам, 208)

Саадий айтади: Аксар инсонлар: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деса, у жаннатга киради деган мазмундаги ҳадисларни хато тушинадилар ва шунчаки шаҳодат калимасини нутқ қилишни жаҳаннам оловидан қутилиб, жаннатга киришга етарли деб гумон қиладилар. Мазкур ҳадисларнинг ҳақиқий маъноси шуни ҳосил қиладики, буларни нутқ қилган киши Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишни (ширкни) инкор қилишга мажбур бўлади ва барча ибодат турларини, қалб, тил ва аъзолари (аммалари) билан фақат Аллоҳ таъологагина йўналтирилиши шарт бўлади. (Шарх Китабут Тавҳид)

Имом Ибн Таймия айтади: Кимки ушбу калимани (лаа илааҳа илла Аллоҳни) нутқ қилиши билангина жаҳаннамга кирмай, жаннатга киради деб эътиқод қилса, бас у Қуръонга ва суннатга ва мусулмонларнинг ижмоъсига мухолиф бўлган залолатдаги кишидир. (Мажмуъ ал Фатава, 35/202)

Имом аш Шавконий айтади: Лаа илаҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносига амал қилмаган ҳолда қуруқ ўзини айтиш исломни тасдиқламайди. Зеро, жоҳилият аҳлидан бўлган Макка мушриклардан биронтаси ушбу калимани айтиб, сўнг бут-санамларга ибодат қилаверадиган бўлса, албатта буни ислом деб бўлмасди. (Фатҳ ар Роббаний, 1 /345)

Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: Мақсад: ушбу лаа илааҳа илла Аллоҳ калимасининг маъносини билишдир. Энди ушбу калиманинг маъносини билмасдан талаффуз қилишга келсак, фойдаси йўқ. Чунки, уни мунофиқлар ҳам айтишади. Ҳолбуки, улар кофирлардан ҳам паст даражада, дўзаҳнинг энг тубан жойида бўладилар. (Ад-Дурорус Санния, 2/253)

Шайх Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: Шаҳодат калимасини у тақозо қилгани бўйича амал қилмай, тил билан талаффуз қилишни ўзигина фойда бермайди. Амал қилиш эса ширкни тарк қилишдир. (Росаил шахсия,1/137)

Шайх Сулаймон Ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ айтади: Ким лаа илааҳа илла Аллоҳ деб гувоҳлик берса, дегани ушбу калиманинг маъносини билиб, унга зоҳирда ва ботинда амал қилиб уни талаффуз қилиш деганидир. Шаҳодат калимасини, унинг маъносини билмасдан, унга амал қилмасдан тил билан нутқ қилиш бефойда эканига уламолар ижмоь қилганлар. (Тайсир ал-азиз ал-ҳамид, 1/51)

Исҳоқ Ибн Абдураҳмон ибн Ҳасан, роҳимаҳуллоҳ айтади: Инсон шаҳодат калимасининг маъносини билмай ва унга амал қилмай талаффуз қилса, у мусулмон ҳисобланмайди. Аксинча, бу унга қарши далилдир. (Ад-Дурорус Санния, 1/522-523)

Шайх Абдуллатиф ибн Абдураҳмон ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Шаҳодат калимасини у тақозо қилган нарсага биноан амал қилмай шунчаки нутқ қилишлик, ҳеч ҳам наф келтирмайди. Мунофиқлар ҳам уни нутқ қиладилар, лекин (шу билан бирга) улар жаҳаннамнинг энг пастки қисмидадирлар. (Ад-Дорус Санния, 12/273-274)

Имом Абдуллатиф Ибн Абдураҳмон ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтади: Батаҳқиқ, бу даврнинг кўпчилик мушриклари хато қилишди ва ўйлашадики, кимки шаҳодатни талаффуз қилганни такфир қилса у ховориждир. Ҳолбуки, асло ундай эмас, балки шаҳодатни талаффуз қилиш такфирни манъ қилувчи эмас. Магарам, маъносини билса, шартларига амал қилса, Аллоҳ ибодатига ихлос қилса ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасагина мана шу шаҳодат унга наф (фойда) беради. (Ал-итҳаф фий ар-родд ала ас-Саҳҳаф, 27)